Бишкекда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида сўзга чиққан Венгрия бош вазири, Доналд Трамп Оқ уйга қайтганидан сўнг, Киевга кўрсатилаётган Америка ёрдами тўхтатилиши мумкинлигини тахмин қилди.
Шу муносабат билан Европанинг Украинани молиявий ва ҳарбий жиҳатдан ёлғиз ўзи қўллаб-қувватлаш қобилиятига нисбатан “жиддий шубҳалар мавжуд,” шу боис Европа Иттифоқининг янги стратегияси зарурлигини Виктор Орбан таъкидлади.
Венгрия бош вазири биринчилардан бўлиб Трампни президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклади ва уни “ажойиб” ҳамда “бутун дунёда тинчлик учун умид бағишловчи” деб атади. 8 ноябр куни Будапештда Европа Иттифоқининг норасмий саммити бўлиб ўтади, унда Доналд Трампнинг АҚШдаги ғалабаси ва унинг эҳтимолий оқибатлари асосий мавзулардан бири бўлади.