Брюссел Европанинг гуллаб-яшнаши ҳақидаги орзуни йўққа чиқарди ва уни даҳшатли тушга айлантирди. Венгрия бош вазири Виктор Орбан Будапештда бўлиб ўтган консерватив сиёсий ҳаракатлар конференциясида шундай баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, Европа орзуси шундан иборат эдики, энди урушлар бўлмайди, ЕИ эса фаровонлик ва хавфсизликда яшай олади.
"Лекин бу орзу ўғирланган. Уни Брюссел ўғирлади, у бизнинг келажагимизни барбод қилди. Европа орзуси ўрнига биз даҳшатли туш кўрдик," - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Орбан миграциянинг Брюссел томонидан қўллаб-қувватланишини танқид қилди ва уни "интеграция эмас, балки аҳолини атайлаб алмаштириш" деб атади.