Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими ва Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Р. ўз уйида яширин цех ташкил этиб, қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган 580 литр этил спирти, 1 123 дона шиша қопқоқлари, “Русская водка” номли этикеткалар ҳамда 445 дона шиша идишлар ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.