Америка Қўшма Штатлари вице-президенти Майк Пенснинг ходимларидан бири Оқ уйда ўтган ҳафта иккинчи марта тарқалган коронавирусга чалинган, дея хабар беради CNBC.
8 май куни эрталаб Пенснинг ёрдамчисига ташхис қўйилди. Шу сабабли, каналга кўра, вице-президентнинг Айовага парвози қолдирилган. Пенснинг ўзи ҳар куни коронавирус учун текширилади.
Мутахассислар маъмуриятнинг вирусга чалинган биринчи ходимини 21 март куни аниқладилар. Ҳозирги вақтда Оқ уйга барча ташриф буюрувчиларнинг ҳарорати текширилади ва ҳар куни барча ишчилар тестдан ўтказилади.