Финанcиал Тимес нашрининг ёзишича, АҚШ Президенти администрацияси журналист Такер Карлсонни видеоплатформа ТikTok'нинг эҳтимолий инвесторлари рўйхатига киритган. Бу ҳақда газетага суҳбат берган манбалар маълумот берган. Музокаралар Оқ уй Хитой компанияси ByteDance билан платформани сотиш бўйича келишувга эришишга ҳаракат қилаётган даврда бошланган.
Нашр манбаларининг сўзларига кўра, Такер Карлсон номзодини инвестор сифатида АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс таклиф қилган. Рўйхатга, шунингдек, Andreessen Horowitz венчур фонди ва Blackstone инвестиция компанияси ҳам киритилган. Такер Карлсоннинг ўзи эса FT'га берган изоҳида, ТikTok'ка потенциал инвесторлар рўйхатида борлигидан бехабар эканини айтган.
АҚШ ҳукумати ТikTok'ни тақиқлашга интилмоқда — бунга сабаб сифатида Хитойнинг ByteDance компанияси америкалик фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни йиғаётгани борасидаги хавотирлар келтирилмоқда. АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп илгари ТikTok фақат 50 фоиз акциялари топширилгандагина мамлакатда фаолиятини давом эттириши мумкинлигини айтган эди.