Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Оқ уй шатдаун сабабли оммавий ишдан бўшатишга тайёрланмоқда

A A A
Оқ уй шатдаун сабабли оммавий ишдан бўшатишга тайёрланмоқда

Трамп маъмурияти федерал ҳукумат молиялаштиришни музлатиб қўйганлиги сабабли минглаб давлат ходимларини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт маълум қилди.

"Бу, эҳтимол, минглаб бўлади. Афсуски, Оқ уйнинг бошқарув ва бюджет идораси ва жамоанинг қолган қисми бу билан шуғулланиши керак", деди Оқ уй матбуот котиби ва бу фақат АҚШ Конгрессидаги демократларнинг қаршилиги туфайли содир бўлаётганини ва Республикачи президент Трампнинг ташаббуси билан эмаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ федерал ҳукумати маблағ етишмаслиги сабабли 1 октябрь ярим тунда ўз фаолиятини қисман тўхтатган эди.

Киритилди: 07:05 03.10.2025. Ўқилди: 1135 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!