АҚШ президенти Жо Байден ва Украина етакчиси Владимир Зеленскийнинг Вильнюсдаги НАТО саммити доирасидаги икки томонлама учрашуви маҳаллий вақт билан 15:45га режалаштирилган, деб хабар берди Оқ уй.
“Соат 15:45да президент Владимир Зеленский билан икки томонлама учрашувда иштирок этади”, — дея хабар беради “РИА Новости” Байденнинг 12 июлдаги режалари ҳақида.
Америка етакчисининг навбатдаги тадбири тўрт соатдан кейин ўтказилиши режалаштирилган.