Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Оқ уй америкалик журналист Ямандаги ҳужумлар бўйича махфий муҳокама гуруҳига қўшилганини тасдиқлади

Оқ уй америкалик журналист Ямандаги ҳужумлар бўйича махфий муҳокама гуруҳига қўшилганини тасдиқлади

Оқ уй америкалик журналист тасодифан Ямандаги ҳужумлар бўйича махфий муҳокама гуруҳига қўшилганини тасдиқлади.

Бу ҳақда Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Брайан Хьюз маълум қилди.

Қайд этилишича, журналистнинг рақами гуруҳга қандай қўшилганини аниқлаш учун тергов бошланган.

Суҳбатга юқори мартабали амалдорлар, жумладан, вице-президент Жэй Вэнс, мудофаа вазири Пит Хегсет, давлат котиби Марко Рубио, Марказий разведка бошқармаси директори Жон Рэтклифф, маслаҳатчи Стивен Миллер ва бошқалар — жами 18 киши кирди.

Суҳбат АҚШнинг Ямандаги ҳарбий амалиётлари, жумладан қуроллар, вақт ва нишонлар учун батафсил режалар билан тўлдирилди.

Киритилди: 00:21 25.03.2025. Ўқилди: 455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!