Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Оптимонинг дўконлар учун афзалликлари

Оптимонинг дўконлар учун афзалликлари

Бизнесни бошқариш турли қийинчиликлар билан чамбарчас боғлиқ ва улар баъзи ҳолларда шунчалик кўп вақт ҳамда куч талаб қиладики, кундалик ҳаётга шўнғиб кетган менежер ривожланиш учун ўзида куч ва имконият топа олмай қолади. Айнан шундай вазиятда ишни сезиларли даражада осонлаштирадиган, тайёр ҳисоботларни тақдим этадиган, инвентарларни ҳисоблайдиган рақамли воситадан фойдаланиш зарурати туғилади.

Оптимо — бу дўконлар ва умумий овқатланиш корхоналари учун савдо ва инвентарни кузатиш дастури бўлиб, у барча керакли маълумотларни бир жойда тўплайдиган, юқори аниқлик билан ишлайдиган замонавий ёрдамчидир.

Оптимонинг дўконлар учун афзалликлари

Оптимо бизнесга қандай ёрдам беради?

Дўконлар учун дастур — инвентаризацияни бошқариш, ҳисоб-китоб ва савдо назоратни соддалаштиради.

Товарларни дастурга бир марта киритиш орқали сиз корхонангизда, омборхонада ва жавонларда мавжуд бўлган товарлар ҳақида доимий равишда янгиланиб турадиган маълумотларга эга бўласиз, сизда қанча товар борлигини ва зудлик билан нималарни сотиб олишингиз кераклигини билиб оласиз.

Бундан ташқари, савдони бошқариш дастури бизнесингиз самарадорлигини, заиф ва кучли томонларини таҳлил қилишга кўмаклашади. Муваффақият сари ҳаракатга арзийдиган қадамлар қўйиш учун сизга тайёр ҳисоботлар, статистик маълумотлар ва таҳлилларни тақдим этади.

Дўконни автоматлаштирувчи дастур билан сиз бизнесингизни бир жойдан бир нечта филиалларини бошқаришингиз, уларнинг сотуви, харидлари, фойдаси ва умуман даромадлари ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Эсда тутингки, дўконлар учун дастур булутга асосланган бўлиб, у объектингизда бўлаётган савдодан хабардор бўлиш ва бизнесингиздан узоқда бўлганда ҳам савдо-сотиқ натижаларини кузатиш имконини беради.

Оптимонинг дўконлар учун афзалликлари

Дўконни автоматлаштирадиган дастурнинг яна бир афзаллиги шундаки, сиз муҳим ҳужжатларни компьютер жиҳозларини юкламасдан сақлаб қоласиз ва ҳатто кутилмаган ҳолатларда ҳам уларнинг ҳимояси, йўқолишидан суғурталанасиз.

Оптимодан ҳар қандай турдаги дўконлар, қандолат ва овқатланиш шохобчаларида фойдаланиш мумкин. Дўконлар учун дастурни бизнес объектингизга ўрнатиш учун оптимо.уз сайтига кириб, демо версиясига буюртма беришингиз, керакли маълумотлар билан ариза тўлдиришингиз ва Оптимо вакилларидан қўнғироқни кутишингиз керак, холос. Улар барча саволларга тўлиқ жавоб берадилар ва сизни доимо қўллаб-қувватлайдилар.

Оптимонинг дўконлар учун афзалликлари
Савдони бошқариш дастуридан дастлабки 14 кун фойдаланиш мутлақо бепул, кейин эса бу ажойиб ёрдамчи учун ойига 280 000 сўм тўласангиз етарли.

Телефон: (+998) 71-205-12-22
Инстаграм: @optimo_uz
Телеграм: @optimo_uz

Киритилди: 19:15 17.04.2024. Ўқилди: 1675 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!