Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

OpenAI раҳбари Сем Альтман SI учун тезлатгичларга ўрнатиладиган чиплар ишлаб чиқарадиган заводлар қуриш учун 5-7 триллион доллар сармоя қидирмоқда

OpenAI раҳбари Сем Альтман SI учун тезлатгичларга ўрнатиладиган чиплар ишлаб чиқарадиган заводлар қуриш учун 5-7 триллион доллар сармоя қидирмоқда

Маълум бўлишича, Альтман бу учун жуда катта маблағ йўналтирмоқчи. Ҳа, замонавий талабларга мос ярим ўтказгичлар ишлаб чиқарадиган заводлар миллиардлаб долларга, баъзан эса 20-30 миллиард долларга тушиши мумкин. Аммо The Wall Street Journalнинг ёзишича, Альтман бир неча триллион доллар қидирмоқда!

Аниқроғи, унинг фикрича лойиҳа 5-7 триллион доллар талаб қилиши мумкин. OpenAI раҳбарининг лойиҳаси бўйича бундай маблағга қанча завод қуриш мумкинлиги ҳақида маълумот берилмаган, аммо бу замонавий стандартлар бўйича ақл бовар қиллмас даражада кўплиги аниқ.

Ушбу сумманинг нақадар улканлигини яхшироқ тушуниш учун бироз статистика: бутун яримўтказгичлар саноати ўтган йили 527 миллиард доллар ишлаб топган ва фақатгина 2030 йилга келиб бу кўрсатгич 1 триллион долларга етиши кутилмоқда.

Киритилди: 22:00 17.02.2024. Ўқилди: 2147 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!