Маълум қилинишича, компания янги қўшимча ҳимоя чоралари жорий этилганига ишонч ҳосил қилганидан сўнггина моделларни ўқитишни қайта бошлайди.
Айни пайтда OpenAI ва Anthropic тадқиқотчилари ҳамда хавфсизлик соҳаси экспертлари сунъий интеллект агентлари билан боғлиқ ўн минглаб ҳодисаларни текширмоқда.
Текширилаётган ҳолатлар орасида ҳимоя механизмларини четлаб ўтиш, «сандбокс»лардан чиқиш, веб-сайтларни бузиш ва модерация тизимларини айланиб ўтишга уринишлар бор. Қайд этилишича, бундай ҳолатлар ички тестлар вақтида ҳам, реал шароитларда ҳам кузатилган.
Аввалроқ Anthropic раҳбари Дарио Амодей хавфсизлик нуқтаи назаридан янада кучли сунъий интеллект моделларини ишлаб чиқиш суръатларини секинлаштиришга чақирган эди.
Шунингдек, Politico нашри ўтказган сўров натижаларига кўра, АҚШ, Канада ва айрим Европа давлатлари аҳолисининг қарийб ярми сунъий интеллект ривожланиш суръатларини секинлаштиришни қўллаб-қувватлайди.