Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Омонқўтонда табиатга 1 млрд. 115 млн. 907 минг сўмлик зарар етказилган — Бош прокуратура

Омонқўтонда табиатга 1 млрд. 115 млн. 907 минг сўмлик зарар етказилган — Бош прокуратура

Аввалроқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Омонқўтон миллий табиат боғида дарахтлар ва ўсимликларга жиддий шикаст етказилганлиги ва бу бўйича ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилгани ҳақида хабар берган эди. Бош прокуратура иш юзасидан маълумот берди.

Бу соҳада ўтказилган ўрганишларда Самарқанд вилоятидаги "Омонқўтон" миллий табиат боғининг Йўлсой бўлими ҳудудида бир қатор фуқаролар томонидан ноқонуний равишда йўл очилиб, ўсимлик дунёсига зарар етказилганлиги аниқланди.

Хусусан, ушбу ҳудудда ноқонуний равишда йўл очилиб, 869 м2 майдондаги тупроқлар сурилиб, 1427 м2 майдон тупроқ билан кўмилганлиги оқибатида жами 2693,9 м3 муҳофаза этиладиган ҳудудда ўсувчи Ўзбекистон қизил китобига киритилган 7 турдаги 1 112 туп, ноёб ва йўқолиб бораётган 5 турдаги 1 479 туп ўсимликлар нобуд қилинганлиги, 8 турдаги 64 туп дарахт ва буталар кесилганлиги, нобуд қилинганлиги ва шикастлантирилганлиги аниқланиб, табиатга 1 млрд. 115 млн. 907 минг сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 204-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилди.

Жиноят иши тергови устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган.

Киритилди: 09:39 17.09.2024. Ўқилди: 521 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!