Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида 14 июлдан бошлаб, суд-ҳуқуқ масалалари бўйича галдаги уч кунлик оммавий қабуллар бошланган.
Бугун, 15 июль санасидаги оммавий қабул Учтепа туманидаги “Журжоний” МФЙ ҳудудида давом эттирилиб, унда Учтепа, Чилонзор, Олмазор, Шайхонтоҳур туманлари аҳолисининг мурожаатлари қабул қилинди.
Сайёр қабулда Олий суд раиси ўринбосари Бахтиёр Исаков, Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосарлари Акбарали Турабов, Мақсудбек Саидов, Шуҳрат Аббасов ва Судьялар Олий кенгаши судьялари, Олий суд ҳамда Тошкент шаҳар судининг фуқаролик, жиноят ишлари бўйича, маъмурий, иқтисодий судларнинг раислари, судьялари жами 115 нафар фуқаронинг мурожаатларини қабул қилишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош консультанти Садоқат Аллаберганова хабар қилди.
Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатларнинг 57 нафари жиноят ишлари, 16 нафари маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлар, 37 нафари эса фуқаролик ишлари ва 5 нафари иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этди.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича мурожаатлар қуйидагича ижобий ҳал этилди:
Эслатиб ўтамиз, оммавий қабулнинг сўнгги куни – эртага 16 июль куни Мирзо Улуғбек туманидаги “Central Park” (собиқ “Тельман” боғи)да бўлиб ўтади. Унда Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Юнусобод туманлари аҳолисининг мурожаатлари ўрганилади.