Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Олтита автомашина иштирок этган ЙТҲда бир инсон ҳалок бўлди

Олтита автомашина иштирок этган ЙТҲда бир инсон ҳалок бўлди

Янги Москвада олтита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Авария натижасида бир нафар инсон вафот этди ва яна учтаси жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда 26 январь куни пойтахтнинг фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили хабар берди.

«ЙТҲда тўртта юк машинаси ва иккита енгил автомобиль Брест-Калуга трассанинг 4-километрида тўқншиб кетган, натижада бир инсон вафот этди ва уч нафар фуқаро турли хилдаги жароҳатлар олди», — деди Москва шаҳар ахборот агентлигига берган баёнотида.

Ушбу авария Шишкин ўрмони қишлоғидан узоқ бўлмаган жой содир бўлди. Тўртта КамАЗ ва иккита Hyundai Porterлар иштирокида ЙТҲ содир бўлганини «360» канали тасдиқламоқда.

Киритилди: 22:13 26.01.2022. Ўқилди: 2532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!