Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Олтинчи кун қамалда қолган Жабалия лагерида исроиллик аскарлар журналистларга қарата ўт очди

Олтинчи кун қамалда қолган Жабалия лагерида исроиллик аскарлар журналистларга қарата ўт очди

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 370 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юнисга, Жабалия ва Нусейрат лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 72 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 42 010 киши шаҳид бўлди.

▪️Босқинчилар Ал-Саъдий касалхонаси ҳудудида кўчирилганлар жойлашган чодирларга ҳужум қилди. 17 киши шаҳид бўлди.

▪️Олтинчи кун қамалда қолган Жабалия лагерида исроиллик аскарлар журналистларга қарата ўт очди. 1 журналист ҳалок бўлди, снайпер ўқи иккинчисини бўйнидан яралади.

▪️Ал-Қассам бригадалари Жабалия лагерида босқинчиларнинг бир “Меркава” танкини портлатиб, аскарлар гуруҳини йўқ қилди.

▪️Ғарбий Соҳилда фуқаролик кийимидаги Шин Бет аъзолари Балат лагерида машинага ҳужум қилди. 4 фаластинлик ҳалок бўлди, улар орасида Ал-Ақса бригадаси раҳбари Иссам Салаж ҳам бор.

▪️Тел-Авивда бир фаластинлик “пичоқ операцияси”ни амалга оширди. 9 нафар кўчманчи яраланган.

▪️Ироқ қаршилик кучлари Эйлатни ракеталар билан ўққа тутди.

▪️Босқинчиларнинг сўзларига кўра, «Ҳизбуллоҳ»нинг Ҳайфа ва Кирят Шмонага уюштирган йирик ҳужуми 2 кўчманчининг ўлимига сабаб бўлган. Охирги 24 соат ичида 40 дан ортиқ исроиллик аскар яраланган.

▪️Босқинчилар Ливаннинг Баалбек ва Тир шаҳарларига ҳужум қилди. Портлатилган фуқаролик мудофааси марказида шифокорлар ҳалок бўлган.

▪️Тахминларга кўра, Қўшма Штатлар Суриянинг Дайр-аз-Зор шаҳрига зарбалар берган. Айни пайтда босқинчилар Ҳомсга ҳужум уюштирган.

Киритилди: 16:48 10.10.2024. Ўқилди: 1290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!