Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Олтин ва кумуш нархлари кескин ошиб, рекорд даражага етди — Bloomberg

Олтин ва кумуш нархлари кескин ошиб, рекорд даражага етди — Bloomberg

Нью-Йоркдаги Cоmex қимматбаҳо металлар биржасида олтин нархининг бир унцияси (31,1 грамм) 4 950 доллардан ошиб, янги психологик нуқта — 5 000 долларга яқинлашяпти.

Кумуш нархи биринчи марта 100 доллардан ошди. Бугунги биржа савдоларида кумушнинг бир унцияси 4,38% га ошиб, 100,6 долларга етди.

Экспертлар нархларни рағбатлантираётган асосий омиллар сифатида геосиёсий кескинликнинг сақланиб қолаётгани, АҚШ долларининг заифлашуви ва Федерал захира тизими (ФЗТ) фоиз ставкаларини пасайтириши мумкинлиги ҳақидаги кутилмаларни келтирмоқда.

Киритилди: 09:45 24.01.2026. Ўқилди: 1089 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!