Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Олтин тўп" соҳиби Аббосбек Файзуллаевнинг янги бош мураббийи бўлиши мумкин

"Олтин тўп" соҳиби Аббосбек Файзуллаевнинг янги бош мураббийи бўлиши мумкин

Италиялик мураббий Фабио Каннаваро Россиянинг топ-клубларидан бирининг қизиқишлари доирасида. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали инсайдер Жанлука ди Марцио хабар бермоқда.

Манбага маълум бўлишича, 51 ёшли мутахассиснинг хизматларига Марко Николич кетганидан кейин бош мураббийсиз қолган Москванинг ЦСКА клуби қизиқиш билдирмоқда. Каннаваро номзодини шахсан "ҳарбийлар" президенти Евгений Гинер қўллаб-қувватламоқда.

Фабионинг сўнгги иш жойи Загребнинг "Динамо" клуби эди. Апрель ойида италиялик собиқ футболчи Хорватия жамоаси бошқарувини тарк этди.

Киритилди: 12:30 14.06.2025. Ўқилди: 806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!