Бугун 23 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Олтин нархи тарихда илк бор бир унция учун 3300 доллардан ошди

A A A
Олтин нархи тарихда илк бор бир унция учун 3300 доллардан ошди

Cоmex фючерс товар биржаси маълумотларига кўра, июн ойи учун олтин фючерси нархи тарихий рекордни янгилаб, 3300 долларлик чегарадан ошган. Тошкент вақти билан 10:18 да олтин нархи 1,97 фоизга ошиб, бир троя унцияси (тахминан 31,1 грамм) учун 3 304,20 долларни ташкил этди.

“РБК”нинг хабар беришича, олтин нархи АҚШ президенти Доналд Трамп қайта ишланган муҳим минераллар ва уларнинг ҳосилаларини импорт қилиш миллий хавфсизликка таҳдид солиши ёки йўқлигини аниқлаш бўйича тергов бошлаш тўғрисидаги фармонни имзолагач, янада тезроқ ўсишни бошлаган.

Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) маълумотига кўра, олтин нархи 2024 йил давомида 40 марта рекорд даражани янгилаган.

Киритилди: 12:20 16.04.2025. Ўқилди: 593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!