Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Олтиариқ туманида фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Олтиариқ туманида фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Олтиариқ тумани. 2 февраль куни фуқаро Т.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 3 январь куни номаълум шахс интернет ижтимоий тармоғининг телеграм мессенджери орқали танишиб, тегишли онлайн ўйини аккаунтини сотишлигини айтиб, 1.300.000 сўм пулларини пластик картасига ўтказиб олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан пулларни қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:33 05.05.2022. Ўқилди: 2741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!