Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Оловли кард йиғиляпти. Тим Цзю ҳам ҳам Мадримов - Кроуфорд оқшомида рингга чиқади

Оловли кард йиғиляпти. Тим Цзю ҳам ҳам Мадримов - Кроуфорд оқшомида рингга чиқади

3 август куни ўтказилиши кутилаётган Исроил Мадримов ва мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд оқшомининг карди шакллантирилмоқда.

Таниқли инсайдер Майк Копенжернинг ESPN нашрига таяниб хабар беришича, 3 август куни Лос-Анжелесда ўтказиладиган бокс оқшомида Тим Цзю (24-1, 17 KO) ҳамда Вёржил Ортис (20-0, 20 KO) ҳам ўзаро жангда рингни иккига бўлишади.

"Тим Цзюнинг Вёржил Ортисга қарши жанги 3 август куни Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда. Лекин бунинг учун Ортис биринчи навбатда келаётган шанба оқшомида Томас Дулормени мағлуб этиши шарт. Шу ҳолатдагина Цзю - Ортис жангини Кроуфорд — Мадримов андеркардида кўришимиз мумкин", — деди Коппинжер ўзининг Twitter саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Тим Цзю ўзининг сўнгги жангини Себастян Фундорага қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра мағлубиҳ бўлган эди. "Ти-Мобайл Арена"да ўтган 12 раундлик жангда ғалаба қозонган Фундора Цзюнинг камарини тортиб олганди.

Киритилди: 09:40 24.04.2024. Ўқилди: 691 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!