Кеча тушки соат 12:00 ларда олмалиқлик 1990 йилда туғилган ҳайдовчи маст ҳолатда Дамас автоуловини бошқариб келаётиб, бошқарувни йўқотган ва кўчадаги “Таначи-Бўка” каналига тушиб кетган.
📝Вилоят ЙҲХБ маълумотига кўра, ҳайдовчи соғлиғига зиён етмаган, автомашина техник шикастланган.
👮♂️Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
🟢Шу ўринда юртошларимиздан автомашиналар бошқарувидап эҳтиёткор бўлишларини, ўзлари ва бошқа фуқароларнинг саломатлигига даҳл қилмасликни сўраймиз.