Бугун 3 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг амалиёт ўташ тартиби белгиланди

Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг амалиёт ўташ тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (615-сон, 30.09.2025 й.) билан “Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг амалиёт ўташи ва уларни ишга жойлаштириш тизимини рақамлаштириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

📝 Низомга кўра, таълим ташкилоти ҳар йили 1 октябргача “Ягона миллий меҳнат тизими” ИДАКга (Дастур) киритилган корхона билан битирувчилар амалиётини ўташи бўйича шартнома тузиш учун платформа орқали ушбу корхонага сўров юборади.

📜 Амалиётни ташкил этиш бўйича таълим ташкилоти ва корхона ўртасида шартнома амалиёт бошланишидан камида 3 ҳафта олдин платформа орқали расмийлаштирилади.

📋 Таълим ташкилоти ҳар йили якуний давлат аттестацияси хулосаси асосида битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни платформага киритади.

🗓 Корхона Дастурга ҳар ойнинг 25-санасигача ўзлари учун зарур кадрлар, шу жумладан, вакант лавозимлар ҳақидаги маълумотларни киритиб боради.

✅ Ишга қабул қилинган ва меҳнат шартномалари Дастурда рўйхатдан ўтказилган битирувчилар платформада автоматик тарзда “бандлиги таъминланган” сифатида қайд этилади.

Киритилди: 21:05 02.10.2025. Ўқилди: 282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!