Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Олимпиада медалларининг нархи қанча?

Олимпиада медалларининг нархи қанча?

Sахо Group компанияси Париж Олимпиадаси медалининг тахминий баҳосини ҳисоблаб чиқди.

Манбанинг маълум қилишича, Парижда тақдим этилаётган олтин медалнинг нархи 935 АҚШ долларини ташкил қилади.

Медалларнинг нархи Токио Олимпиадаси медалидан анча қимматроққа баҳоланган.

Энг юқори ўсиш олтин медалида бўлиб, ушбу медал қиймати 763 доллардан 935 долларга ошган.

Кумуш медал нархи ҳам 415 доллардан 473 долларга ошган. Бронза медалининг қиймати эса 4,1 доллардан 3,9 долларга арзонлаган.

Рио Олимпиадаси медаллари нархи Токиодагидан ҳам арзонроқ бўлган.

Ўша пайтда олтин медал баҳоси 600 долларни, кумуш медали 325 долларни, бронза медали эса 3 долларни ташкил қилган.

Аниқлик киритилишича, олтин ва кумуш медаллар нархининг юқорилаши металларга бўлган талабнинг ошиши билан боғлиқ.

Маълумот учун, Париж Олимпиадаси 26 июлдан 11 августга қадар бўлиб ўтади.

Киритилди: 09:30 30.07.2024. Ўқилди: 1531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!