Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Олимпиада финалида кореялик спортчи озарбайжонлик таэквондочига қарши уятли хатти-ҳаракат қилди

Олимпиада финалида кореялик спортчи озарбайжонлик таэквондочига қарши уятли хатти-ҳаракат қилди

Таэквондо бўйича Олимпия ўйинларининг 58 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги финал жангида кореялик спортчи Тейжун Парк Озарбайжон вакили Гашим Магомедовга нисбатан «беадаблик» қилди, дея хабар бермоқда haqqin.az нашри.

«Жанг бошида Гашим оёғидан жиддий жароҳат олган. У биринчи раундда мағлуб бўлди, иккинчисида ҳам мағлуб бўлди. Бироқ иккинчи раунд тугашига бир дақиқа қолганида кореялик озарбайжонлик рақибига нисбатан ўта қўполлик қилди. Оёғига навбатдаги зарба берилди (корейс доимий равишда оғриётган жойига тегиб турарди). Магомедов оқсоқланиб, даянгни тарк этди. Кейин эса кореялик таэквондочи чорасиз рақибига орқадан зарба берди. Паркнинг бу ҳаракатини трибуна ҳуштак билан қарши олди ва корейснинг ўзи қўлларини беадаблик билан кўтара бошлади», деб хабар беради нашр.

Киритилди: 06:22 08.08.2024. Ўқилди: 25707 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!