Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Олимпиада чемпиони маст ҳолатда қўлга олинди

Олимпиада чемпиони маст ҳолатда қўлга олинди

Рио Олимпиадаси чемпиони, қозоғистонлик Данияр Елеусинов Астанада қўлга олинди.

Хабарларга кўра, Елеусинов иккита йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ва шундан сўнг воқеа жойидан яширинган. Полиция вакилларининг таъкидлашича, боксчи автомобилни маст ҳолатда бошқарган.

ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Данияр Елеусинов — Қозоғистонда хизмат кўрсатган спорт устаси, 2013 йилги жаҳон чемпиони ва 2016 йилги Олимпия ўйинлари ғолиби ҳисобланади. Профессионал фаолияти давомида у IBO йўналишида ярим ўрта вазн жаҳон чемпиони ҳамда IBF Inter-Continental камари соҳиби бўлган.

Олимпиада чемпиони маст ҳолатда қўлга олинди

Киритилди: 14:15 09.07.2026. Ўқилди: 9457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!