Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Олимлар “Ўлим куни”ни башорат қилувчи соат ихтиро қилди

Олимлар “Ўлим куни”ни башорат қилувчи соат ихтиро қилди

Сан-Францискодаги Калифорния университети олимлари сунъий интеллектга асосланган дастур ишлаб чиқди, у фойдаланувчига “нафаси тугайдиган” кунни аниқлашга ёрдам беради. У "Ўлим соати" деб номланган. Бу ҳақда «New York Post» хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ихтирочилар бу соат узоқ умр кўришга ёрдам берувчи сунъий интеллектга асосланган дастур эканлигини таъкидлаган. Фойдаланишдан олдин у махсус сўровлар орқали эгасининг соғлиғи ҳақида маълумот тўплайди. Улар вазн, қон шакар даражаси ва босим, уйқу сифати, жисмоний фаоллик, носоғлом одатлар, овқатланиш ва умр кўриш давомийлигига таъсир қилувчи бошқа омилларни ҳисобга олади.

Бундан ташқари, тахминий ўлим санасини ҳисоблашда инсоннинг ижтимоий ҳаёти ва руҳий ҳолати баҳоланади - илова фойдаланувчи муносабатларга қанча вақт сарфлагани ва маълум бир даврда қандай кайфият ҳукмрон бўлганини таҳлил қилади.

Қайд этилишича, “ўлим соати” ўлимнинг аниқ санасини кўрсатади. Бундан ташқари, дастур биологик ёшни кўрсатади ва ҳаётни узайтириш учун мотивацион воситалар, машқлар вариантлари, қўшимча тавсиялар ва соғлом овқатланиш ғояларини таклиф қилади.

Муаллифларнинг фикрича, “Ўлим соати” одамларни турмуш тарзини ўзгартиришга ва носоғлом одатлардан воз кечишга ундаши мумкин.

Киритилди: 20:35 20.09.2024. Ўқилди: 680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!