Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Олимлар Сомон йўлидаги энг ёш сайёрани аниқлашди

Олимлар Сомон йўлидаги энг ёш сайёрани аниқлашди

Астрономлар сўнгги 30 йил ичида беш мингдан зиёд экзосайёраларни аниқлашди, деб хабар беради korrespondent.net.

Улардан энг охиргиси галактикамизда аниқланганлари орасида энг ёши бўлиб чиқди.

Экспертлар тахминига кўра, ушбу AS 209 сайёраси Ердан 395 ёруғлик йили олисда жойлашган. У шу даражада ёшки унинг атрофида ҳали-ҳамон протопланет диск жойлашган. Мазкур диск газ ва чанг йиғиндисидан таркиб топган бўлиб, ундан сайёралар ҳосил бўлади.

Қайд этилишича, ушбу сайёра тахминан Юпитер вазнига яқин. Лекин ўз юлдузидан жуда олисда жойлашган. Мазкур экзосайёра ўз юлдузидан 30 миллиард километр олисда жойлашган.

Киритилди: 23:24 13.08.2022. Ўқилди: 2327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!