“ArXiv.org” сайтига Канарах ва Овьедода жойлашган университет асторофизикларининг ишлари бўйича маълумотлар қўйилди, дея хабар бермоқда “planetanovsti.com”.
Мутахассисларнинг айтишича, юлдузлар системасида Ерга ўхшаш учта сайёра мавжуд. Бу тадқиқот К2 миссияси давомида “Кеплер” номидаги обсерваториядаги мослама ёрдамида амалга оширилди. Бу ерда жойлашган ускуна кўмагида юлдузларнинг кўз илғамас даражадаги ўзгаришини яқиндан расм ёрдами кўриш мумкин.
Маълумотлар ёрдамида сайёранинг қанчалик яқинлигини томоша қилса бўлади. Ўрганилган сайёралар орасида бир нечтасигина Ерга ўхшаш бўлиб чиқди. Биринчи ўринда, ёруғ қизил ҳалқаларга эга “К2-239” юлдузи турибди. Унинг атрофида учта сайёра тўлиқ ҳалқасимон айлана ҳосил қилади ва бу 5.2-10.1 кунни ташкил қилади. Иккинчи бўлиб ёруғ “К2-240” юлдузи турибди ва бу юлдуз икки йўлдошига эга бўлиб, уларнинг диаметри Ер диаметридан икки марта кўп.
Бу юлдузларнинг ҳаммаси қуёшдан икки баравар совуқдир. Сайёралар системада жойлашганлиги туфайли жуда катта миқдорда радиация ва ёруғлик нурларини олади.