Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Олимлар “антиковид” сақич яратишди

Олимлар “антиковид” сақич яратишди

Олимлар “антиковид” сақич яратишди. Бундай восита қандай фойдали бўлиши мумкинлигини билиб олинг.

Олимлар сўлакдаги коронавирусни зарарсизлантирадиган сақич яратишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда Пенсилвания университети сайтида маълум қилинди, деб ёзади “Российская газета”.

Тадқиқот муаллифининг сўзларига кўра, SARS-CoV-2 сўлак безларида кўпаяди. Вирус кўпинча касал одам аксирганда, йўталганда ёки шунчаки гапирганда тарқалади.

Ушбу сақич тупукдаги вирусни зарарсизлантиришга имкон беради, бу бизга инфекциянинг тарқалишини камайтиришнинг осон йўлини беради, - деди мутахассис.

Бунинг учун олимлар ўсимликка асосланган ACЕ2 протеинини етиштирдилар, бу оғир инфекциялари бўлган одамларда вирус юкини камайтиради. Кейин маълум бўлдики, сақич вируслар ёки вирусли заррачаларнинг ҳужайраларга киришига тўсқинлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, шифокорлар коронавируснинг омикрон штамми қандай пайдо бўлиши мумкинлигини айтишган .

Киритилди: 13:05 06.12.2021. Ўқилди: 2051 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!