Бугун 22 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Олим: «Омикрон» кўзлар орқали юқади

Олим: «Омикрон» кўзлар орқали юқади

«Омикрон» коронавирус штамми инсон танасига кўз орқали кириши мумкин, чунки инфекция белгиларидан бири конъюнктивитнинг ривожланиши ҳисобланади. Бу ҳақда ТАССга «ДНКОМ» молекуляр-генетик тадқиқотлар илмий маркази асосчиси ва бош директори Андрей Исаев маълум қилди.

«Менинг шахсий кузатишларимга кўра, октябр ойида «дельта» штамми билан касалланганлар январда яна ковид юқтирган. Эҳтимол, бу «омикрон» штамми эди. Бундай ҳолатлар конъюнктивит билан касалликнинг бошланиши, кейин эса бош оғриғи ва бурун битиши билан тавсифланади. Кўзлар - инфекция учун энг қулайли эшикдир», - деди у.

Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда умуман олганда, «дельта» ва «омикрон»да қандай аломатлар хослиги ҳақида маълумот кам.

Киритилди: 20:01 26.01.2022. Ўқилди: 1607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!