Бугун 2 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

ОКМК ва Германия банки ўртасида 2,55 миллиард долларлик мандат имзоланди

A A A
ОКМК ва Германия банки ўртасида 2,55 миллиард долларлик мандат имзоланди

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Германия Федератив Республикасига расмий ташрифи давомида ОКМК ва “KfW-IPEX Bank” немис банки билан янги Мис эритиш комплексининг қурилишини молиялашни ташкиллаштириш бўйича 2,55 миллиард долларлик мандат имзоланди.

Янги мис эритиш комплекси Президентимизнинг 2020 йил 26 майдаги “Олмалиқ КМК” АЖ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига кўра амалга оширилаётган “Ёшлик-1 кони ўзлаштириш” инвестициявий лойиҳаси доирасида барпо этилмоқда.

Янги металлургия комплексининг қурилиши комбинатга мис, олтин ва кумуш ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробар ошириш имконини беради.

Киритилди: 15:47 30.09.2023. Ўқилди: 1493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!