Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Оҳангарон шаҳрида ЙПХ инспектори томонидан тўҳтатилган транспорт воситасида гиёхванд модда борлиги аниқланди

Оҳангарон шаҳрида ЙПХ инспектори томонидан тўҳтатилган транспорт воситасида гиёхванд модда борлиги аниқланди

29 май куни Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида хизматга жалб қилинган Йпх инспектори томонидан светафорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмасдан ҳаракатланган ҳайдовчи 1984 йилда туғилган Р.У бошқарувидаги “Tracker” русумли транспорт воситаси тўҳтатиб текширилганда, ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилганлиги, шундан сўнг, ҳайдовчи ва транспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтда ҳайдовчининг олдида рангсиз полителин салафанга ўралган, ўткир хидли, яшил рангли “Наша” номли гиёхванд воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланди.

Дастлабки суриштирувларга кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 47, 26 граммни ташкил этган.

Фуқаро ва ашёвий далиллар Оҳангарон шаҳар ИИБга топширилди.

Киритилди: 09:56 31.05.2025. Ўқилди: 581 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!