Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Доҳада ядровий суҳбатлар: Эрон тўғридан-тўғри музокаралар олдидан баёнот берди

Доҳада ядровий суҳбатлар: Эрон тўғридан-тўғри музокаралар олдидан баёнот берди

Эрон ўз ядровий дастури бўйича АҚШ, Европа давлатлари, шунингдек, Хитой ва Россия билан мулоқотни давом эттирмоқда.

Бу ҳақда Эрон ТИВ раҳбари Аббос Арагчи АҚШ билан музокараларнинг тўртинчи раунди бошланишидан бир кун олдин Доҳада (Қатар) маълум қилди.

"Биз АҚШ, Хитой, Европа ва Россия билан музокараларни виждонан давом эттирмоқдамиз," - деди у.

Унинг яна бир бор таъкидлашича, Эрон "ядро қуролига эга бўлишга интилмайди," бироқ ўз халқининг тинч атом технологияларидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширишдан бош тортмайди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ТИВ раҳбари Саудия Арабистонига сафаридан сўнг шанба куни Доҳага етиб борганди. 11 май куни Уммонда Эрон ва АҚШ ўртасида ядровий досе бўйича тўғридан-тўғри бўлмаган музокараларнинг тўртинчи раунди бўлиб ўтади.

Киритилди: 07:37 11.05.2025. Ўқилди: 457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!