Ўзбекистон Бош консуллиги кўмагида оғир хаста бўлган олти ойлик бола Россиядан ватанига қайтарилди, деб хабар берди «Подробно.уз» мухбири.
«Дунё» нашри хабарига кўра, шифокорлар шу йилнинг апрель ойида туғилган чақалоққа оғир ташхис қўйишган. У Екатеринбург перинатал марказида даволанаётган эди.
Доимий нафас олиш этишмовчилиги туфайли бола 24 соат давомида кислород қўшимча таъминоти билан махсус аппаратда сақланган.
Қайд этилишича, маслаҳатлашувлар натижасида ва тиббий комиссия хулосасига кўра, болани мамлакатимиз перинатал марказларига махсус кислород аппаратида тиббий кўмагида етказиш зарурлиги қайд этилган.
Гўдакнинг аҳволи оғирлиги боис Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консуллиги кўмагида болага чиқиб кетиш учун биометрик паспорт тезда расмийлаштирилди.
Шундан сўнг чақалоқ ва унинг ота-онаси Болалар миллий тиббиёт бирлашмаси педиатри Жаҳонгир Усмонов билан биргаликда даволанишни давом эттириш учун Тошкентга жўнатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Татаристонда даҳшатли ҳалокатга учраган Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилган эди.