Оғир аҳволдаги юртдошимиз Туркиядан Бош консулхона ва Миграция агентлиги кўмагида Ватанга қайтарилди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ф. Я. 2025 йил июль ойида ишлаш мақсадида Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрига келиб, Арнауткўй туманидаги қурилиш объектларида кунлик тартибда меҳнат қилиб келган.
2025 йил 29 сентябрь куни иш жараёнида унинг соғлиғи ёмонлашиб, Арнауткўй давлат шифохонасига жойлаштирилган. Даволаниш жараёнидан сўнг, фуқаронинг ҳозирги соғлиқ ҳолатини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикаси Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлигининг Туркиядаги вакиллиги томонидан зарур ташкилий ва амалий ёрдам кўрсатилди.
Натижада, мазкур идоралар кўмагида фуқаро назоратчи шифокор ҳамроҳлигида Ўзбекистонга қайтарилди.