Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

ОДКБ жангарилар ҳаракати устидан разведкани кучайтиради - Захарова

ОДКБ жангарилар ҳаракати устидан разведкани кучайтиради - Захарова

МДҲ чегарачилари Афғонистондан наркотрафик ҳажми кўпайганини маълум қилди. Шунингдек, Бадахшон расмийлари “ИД”* ва “Ал-Қоида”* террорчилик ташкилотлари ҳудудда ҳарбий иштирокини кучайтиришга уринишлари ҳақида маълум қилишди.

Доимий ҳарбий ҳаракатлар Афғонистон Ислом Республикасининг деярли барча вилоятларида давом этмоқда.

“ОДКБ тожик-афғон чегарасидаги кескинликни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар рўйхатини амалга оширмоқда. Шунингдек, жангарилар ҳаракати устидан разведкани кучайтириш ва энг хавфли ҳудудларни мониторинг қилиш юзасидан чоралар ишлаб чиқилмоқда", - деди Захарова ҳар ҳафта ўтказиладиган брифингда.

ОДКБ Афғонистондаги вазиятни ҳар қандай ривожланишига тайёр, деб қўшимча қилди у.

"Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудларида коллектив кучларнинг машқларини ўтказиш амалиёти ҳам кучайтирилди", - деди ТИВ вакили.

Эслатиб ўтамиз, ОДКБ аъзолари - Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон.

Киритилди: 21:13 18.06.2020. Ўқилди: 2085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!