Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Одессага қилинган ҳужумда уч киши ҳалок бўлди

Одессага қилинган ҳужумда уч киши ҳалок бўлди

Одессага тунги ҳужумда уч киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди.

Шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Лысак бу ҳақда ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, яна 10 киши жароҳат олган, улардан икки нафари оғир аҳволда.

Шаҳарнинг Приморский туманида кўп қаватли турар-жой мажмуаси ва еттита хусусий уй зарар кўрган.

Киевский туманида битта кўп қаватли бино, бешта хусусий уй, хусусий мактабгача таълим муассасаси, дўкон ва 27 та автомобиль зарар кўрган, деб хабар берди расмий.

Киритилди: Бугун 16:45. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!