Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

“ОДАМЛАР, МЕН ЭРИМ БИЛАН АЖРАШАМА-АН!!!”

A A A
“ОДАМЛАР, МЕН ЭРИМ БИЛАН АЖРАШАМА-АН!!!”

Ўзбекистонда 2 минг 300 кишидан ортиқ алиментчига нисбатан қидирув эълон қилинди…

Бу миқдор республика парламенти қуйи палатаси депутатлари тарафидан эълон қилинган.

— 2017 йили судларга жами 47, 4 минг, 2018 йил биринчи чорагида 11, 8 минг нафар алиментчи устидан шикоят аризалари тақдим этилган. Ўтган йилнинг ўзида судлар жами 3, 7 минг нафар, етим қолган болаларига алимент тўлашдан қочиб юрганлар ишини атрофлича кўриб чиқди. Шу аснода 180 минг нафар эркакнинг етарли даромадга эга эмаслиги туфайли болаларига алимент тўлаш имкони йўқлиги аниқланди…

Депутатларнинг фикрича, алиментчилар кўпайишига асосий сабаблардан бири шуки, мамлакатда оилалар бузилиши чуқур таҳлил этилмаяпти, эр-хотин ажрашишининг туб сабаблари суриштирилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилояти ўтган йил натижаларига кўра, оилалар бузилиб кетиши бўйича етакчи ҳисобланади.

2017 йили вилоятда 1095 та ажрашиш ҳодисаси рўйхатга олинган. Бу 2016 йилга нисбатан 21 фоиз кўпчиликни ташкил этган. Умуман, 2012-2016 йиллар оралиғида республика бўйича ажрашишлар сони 58 фоизни ташкил этган бўлса, Сирдарё вилоятида бу миқдор 83 фоизга тенг бўлган.

Киритилди: 22:29 18.07.2018. Ўқилди: 2720 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар