Ғазодаги "Al Мезан" инсон ҳуқуқлари ташкилотининг таъкидлашича, Исроил Ғазога нисбатан 60 кунлик тўлиқ қамал орқали "икки миллион кишига таъсирини тўла англаган ҳолда, атайлаб очликка маҳкум қилиш сиёсатини" юритмоқда.
Ташкилот ижтимоий тармоқлардаги қатор хабарларида, жиноятчи Исроил ҳарбий кучлари 2023 йил октябрида Ғазога қарши урушни бошлаганидан буён камида 28 та ошхона ва 37 та ёрдам марказини бомбардимон қилганини маълум қилди.
Ғазо марказидаги Нусейрат қочқинлар лагерида кунига 2000 дан ортиқ фаластинлик оилани овқат билан таъминлайдиган ошхонада озиқ-овқат захираси тугаб бормоқда, деб хабар берди Ал Мезан. Ходимларнинг айтишича, таъминот етишмаслиги сабабли улар бир неча кун ичида ошхонани ёпишга мажбур бўлишлари мумкин.
"Ҳаракатсиз қоралаш баёнотларининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. 2 миллион тинч аҳолига ҳаётни сақлаб қолувчи ёрдамни тўсиб қўйиш нафақат номақбул, балки жинояткорона ва геноцид ҳаракатидир," - деди Ал Мезан. "Қамал тугаши шарт. Жавобгарлик албатта таъминланиши лозим."