Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Ўзметкомбинат"да “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

"Ўзметкомбинат"да “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

9 декабрь – Халқаро коррупсияга қарши курашиш куни муносабати билан “Ўзметкомбинат” АЖда жамоатчилик билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, корхона фаолиятида ошкоралик ва ҳисобдорлик тамойилларини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади коррупсияга қарши курашиш борасида давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларни жамоатчиликка кенг тушунтириш, корхона таркибий бўлинмаларида қонун устуворлигини таъминлаш бўйича йўлга қўйилган механизмлар билан таништириш ҳамда ҳуқуқий маданиятни оширишдан иборат бўлди.

Мазкур тадбирда комбинат раҳбарияти, таркибий бўлинмалар раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, суд ва прокуратура тизими вакиллари иштирок этди. Унда Бошқарув раиси - Бош директорининг маслаҳатчиси Мансур Жуманиёзов комбинатда амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

"Ҳозирда ташкилот фаолиятининг фуқаролар ва жамоатчилик учун очиқлигини таъминлаш мақсадида 30 дан ортиқ турдаги ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар Комбинат расмий веб-сайтига доимий равишда жойлаштирилиб борилмоқда.

Очиқлик бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган “Очиқлик индекси” натижаларига кўра Комбинатнинг 2024-йилдаги фаолият натижалари “яхши” деб баҳоланиб, 82,7 баллни қўлга киритди.

Коррупсияга қарши превентив чораларни кўриб боришда хавф-хатар юқори бўлган лавозимларда ишлаётган жами 55 нафар ходимлар пора олишга қарши менежмент тизими ISO 37001 халқаро стандарти асосида ўқитилиб, сертификат олинди.

Бундан ташқари, Комбинатда пора олишга қарши менежменти тизими жорий этилиб, 2024 йилда ISO 37001:2016 халқаро сертификати қўлга киритилди.

Агентлик томонидан Комбинатнинг коррупсияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги электрон платформа орқали рейтинг баҳолашдан ўтказилиб, 70 баллни қўлга киритган ҳолда “қониқарли” деб баҳоланди. Келгусида олдимизга кўйилган стратегик мақсадлардан келиб чиқиб рейтинг баҳолашдаги кўрсаткичларимизни янада яхшилашни мақсад қилганмиз", деди у.

Тадбир давомида Адлия бўлими мутахассислари томонидан коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг амалиётда қўлланилиши ҳамда корхоналар фаолиятига татбиқ этилиш механизмлари атрофлича тушунтирилди. Шунингдек, Дин ишлари бўйича масъул мутахассислар томонидан жамиятда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш, экстремизм ва радикал ғояларнинг олдини олишда маърифий ёндашувнинг аҳамияти юзасидан маърузалар қилинди.

Тадбир иштирокчиларига фаол мулоқот, савол-жавоб ва очиқ фикр алмашинуви учун шароит яратилди. “Очиқ эшиклар куни” ўтказилиши коррупсияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг шаффофлигини таъминлаш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва жамоатчилик иштирокидаги ечимларга эришиш имконини берди.

Киритилди: Бугун 19:21. Ўқилди: 135 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!