Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Обама АҚШ расмийларини Иммиграция ва божхона хизмати хатти-ҳаракатларини қайта кўриб чиқишга чақирди

Обама АҚШ расмийларини Иммиграция ва божхона хизмати хатти-ҳаракатларини қайта кўриб чиқишга чақирди

Обама АҚШ расмийларини Иммиграция ва божхона хизмати хатти-ҳаракатларини қайта кўриб чиқишга чақирди — Deutsche Welle.

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ва собиқ биринчи хоним Мишел Обама Миннеаполисда Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) агентлари томонидан Алекс Преттининг отиб ўлдирилишини “юракни ларзага солувчи фожиа” деб баҳолади. Улар X ижтимоий тармоғида эълон қилган қўшма баёнотида мазкур ҳодиса ҳар бир америкалик учун огоҳлантирувчи сигнал бўлиши кераклигини, чунки асосий қадриятлар тобора кўпроқ хавф остида қолаётганини таъкидлади.

Баёнотда сўнгги ҳафталарда мамлакат бўйлаб ниқоб таққан ICE ходимлари ва бошқа федерал агентларнинг жазоланмасдан ҳаракат қилаётгани, қўрқитиш ва провокация усулларидан фойдаланаётгани юзасидан аҳоли орасида норозилик кучаяётгани қайд этилган. Обамалар жуфтлиги бундай ҳаракатларни ноқонуний, шафқатсиз ва камситувчи деб атаган.

Барак ва Мишел Обама АҚШ расмийларини вазиятнинг янада кескинлашишини олдини олишга ҳамда Миннесота штати губернатори Тим Уолц, Миннеаполис мэри Жейкоб Фрей ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан конструктив мулоқотни йўлга қўйишга чақирди. Уларнинг фикрича, бу кейинги тартибсизликларни бартараф этиш ва қонунийликни таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек, Обамалар жуфтлиги Миннеаполис ва АҚШнинг бошқа шаҳарларида ўтаётган тинч норозилик намойишларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Қайд этилишича, собиқ президент Обама Доналд Трамп ва унинг маъмурияти ҳаракатлари юзасидан камдан-кам ҳолларда фикр билдиради. Бироқ у илгари ҳам АҚШ шаҳарларига қўшинлар киритилишини танқид қилиб, буни мамлакатдаги “демократик меъёрларга путур етказиш” деб атаган эди.

Киритилди: Бугун 16:26. Ўқилди: 281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!