Исроил Эрондан юзлаб учувчисиз учоқлар ва ракеталар учирилган жорий йилнинг апрель ойидан кўра каттароқ ҳужумга тайёрланмоқда.
Бу ҳақда Исроилнинг КАN жамоат телеканали хабар берди.
Исроил томони Эрон сиёсий босим туфайли ўз ниятидан «чекинди» деган даъволарга қарамай, Теҳрон зарба беришга «қатъий» эканини баҳолади.
Айни пайтда Исроил мудофаа вазири Йоав Галант Исроилга ҳужум қилинган тақдирда «мисли кўрилмаган зарба» билан жавоб беришга ваъда берди.
«Эрон ва Ҳизбуллоҳнинг душманлари бизни илгари ишлатмаган усуллар билан зарар этказиш билан таҳдид қилмоқда. Кимки бундай ишга қўл урган бўлса, биздан мисли кўрилмаган зарбани кутиши керак», — дейилади бошқарма бошлиғининг сўзлари.
31 июль куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания Теҳронда суиқасд натижасида ҳалок бўлди.
Эрон ва Хамас Исроилни қотилликни уюштирганликда айблади.
Эрон ҲАМАС етакчисининг ўлдирилишига жавоб беришга ваъда берди.