Нью-Йоркнинг Бронкс маҳалласида олти қаватли турар-жой биноси қисман қулаб тушди.
Бу ҳақда ABC телеканали хабар бермоқда.
“РИА Новости” хабарига кўра, бино бурчаги қисман қулаган, воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда.
Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.
Қутқарувчилар вайроналар остида қолганларни қидирмоқда.