Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Нью-Йорк шаҳрида қор бўрони туфайли паром қатнови тўхтатилди

Нью-Йорк шаҳрида қор бўрони туфайли паром қатнови тўхтатилди

Нью-Йорк шаҳридаги паром қатнови яқинлашган қор бўрони туфайли тўхтатилди.

Бу ҳақда Нью-Йорк шаҳар мэри Зоҳран Мамдани ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган.

"Нью-Йорк шаҳридаги паромлар қор бўрони туфайли ишини тўхтатмоқда", дейилади хабарда.

Бироқ, Мамдани Нью-Йорк ҳудудининг бир қисми бўлган ва уни бошқа туманлар билан боғлайдиган ягона транспорт артерияси бўлган Стейтен-Айленд оролида паром қатнови давом этишини таъкидлади.

Шаҳар расмийлари шунингдек, душанба куни Нью-Йорк мактабларида юзма-юз дарслар бекор қилинишини ва мактаблар масофадан туриб ишлаётганини эълон қилишди. Шунингдек, шаҳар ҳудуди бўйлаб ўнта иситиш маркази очилган.

NBC News хабарига кўра, Нью-Йорк шаҳрида тахминан 12 дюйм қор ёғиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 09:30. Ўқилди: 321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!