Ғарб разведка хизматлари Россиянинг Европада Киевга қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатишга қаратилган саботаж ҳужумлари сони ортганини қайд этмоқда, деб ёзади Тhe New York Times.
Нашрга кўра, Россия махсус хизматлари асосан турли объектларда ўт қўйишни уюштиришган. Улар орасида Англиядаги омборхона, Полшадаги бўёқ заводи, Латвиядаги уйлар ва Литвадаги IKEA мебел дўкони бор. Шу билан бирга, Россия фойдасига ишлашда гумон қилинаётганлар АҚШнинг Европадаги ҳарбий базаларига ҳужум қилишни ҳам режалаштирган бўлиши мумкин.