Газета маълумотларига кўра, Қўшма Фуқаролик ва иммиграция хизмати раҳбарларидан бири махсус дастурлар бўйича Америкада яшаш учун мурожаатларни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш талаб қилинган ҳужжатни тарқатган.
"Бундай дастурлар сони жудаям кўп. Улар Трамп маъмурияти томонидан қайта кўриб чиқилмоқда. АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати вакили янги ҳужжат чиқарилганини тасдиқлаган, бироқ унинг тафсилотларини очиқлашдан бош тортган", деб ёзади Тhe New York Times.
Тўхтатилган дастурлардан бири Жо Байден даврида қабул қилинган Uniting for Ukraine дастури бўлиб, у урушдан қочган украиналикларга агар улар учун АҚШда яшайдиган молиявий ҳомий кафолат берса, мамлакат ҳудудига визасиз келиш ва ишлаш имконини берган. 2023 йил сентябр ҳолатига кўра, ушбу дастур орқали АҚШга 150 мингдан ортиқ украиналик кириб келган.