Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Нурсултон Назарбоевнинг китоби Ўзбекистон Президентига етказилди

A A A
Нурсултон Назарбоевнинг китоби Ўзбекистон Президентига етказилди

6 декабрь куни Қозоғистон Республикаси Биринчи Президентининг матбуот котиби Айдос Укибай ташриф билан мамлакатимизда бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ўтган учрашувда меҳмон давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга Қозоғистон Биринчи Президентининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда Нурсултон Назарбоевнинг “Менинг ҳаётим. Қарамликдан озодликка” номли мемуарлар китобининг муаллиф дастхати туширилган нусхасини топширди.

Тарихий жараёнлар ва шахсий муносабатни ўзида мужассамлаштирган китобда Нурсултон Назарбоев ўзининг ҳаётий йўли, мамлакатнинг шаклланиш ва ривожланиш даври тўғрисидаги хотиралари билан ўртоқлашади. Республикага раҳбарлик қилган охирги ўн йилликлардаги воқеаларга баҳо беради.

Шунингдек, ўз асарида Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон етакчиси, “атоқли сиёсий арбоб Шавкат Мирзиёевни” алоҳида қайд этган.

Киритилди: 21:10 06.12.2023. Ўқилди: 1143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!