Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Нурафшон шаҳри, Давлатобод ва Қарши туманларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Нурафшон шаҳри, Давлатобод ва Қарши туманларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Давлатобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Н.Л.” МЧЖ масъул шахслари “Юқори Ровустон” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш биносида электр ҳисоблагич кўрсаткичларини қасддан камайтириш мақсадида унга ташқи таъсир кўрсатиб, пломба ва уланиш схемасини ўзбошимчалик билан ўзгартириб, 1,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.Б. “Тўйтепа” МФЙ ҳудудидаги хонадонида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 186,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Қарши тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.С. ўғли Р.С.нинг хонадонидаги иссиқхонада иситиш қозонларини тижорат мақсадида табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 119,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 15:03. Ўқилди: 199 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!