Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Нуньес ва Араухо колумбиялик мухлислар билан жанжаллашди

Нуньес ва Араухо колумбиялик мухлислар билан жанжаллашди

Кеча Колумбия ва Уругвай терма жамоалари ўртасида Америка кубоги-2024 иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув Колумбия термасининг 1:0 ҳисобидаги минимал ғалабаси билан якунланди. Ягона гол биринчи бўлим охирида Лерма томонидан киритилди.

Финал ҳуштаги янграгач, стадионда Уругвай терма жамоаси футболчилари ва Колумбиядан келган мухлислар ўртасида муштлашув бошланди. Муштлашувда иштирок этганлар орасида футболчилар Дарвин Нуньес ва Рональд Араухо ҳам бор.

Колумбия терма жамоаси нуфузли турнир финалида амалдаги чемпион Аргентина терма жамоаси билан тўқнаш келади. Жанг 14 июлдан 15 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтади.

Киритилди: 10:26 11.07.2024. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!