Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Нукус шаҳридаги савдо дўконида қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Нукус шаҳридаги савдо дўконида қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳри бўлими, Божхона ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ж.Б. ва П.Д. ЯТТ “Б.Х.”нинг Нукус шаҳридаги савдо дўконида қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келганликлари аниқланиб, фуқаро М.Х.га таркибида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 6 қути “Molecule plus” дори воситасини 2,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 19:12 13.11.2025. Ўқилди: 590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!